Флик икки муҳим футболчининг асосий таркибга қайтишини тасдиқлади

BEPUL PROPAN

"Барселона" бош мураббийи Ханс-Дитер Флик "Атлетико"га қарши баҳс олдидан матбуот анжуманида иштирок этди.

Матбуот анжумани давомида бош мураббий жамоанинг икки муҳим футболчисининг маълум бир танаффусдан сўнг таркибга қайтаётганини тасдиқлади.

- Рафинья ва Пау Кубарси яна сафимизга қайтди ва "Атлетико"га қарши ўйинга тайёр ҳолатда, - деди германиялик мутахассис.

Маълумот учун, Флик Рафиньяга ФИФА кунларидан сўнг бўлиб ўтган "Осасуна" ва "Жирона"га қарши баҳсларда дам берди. Кубарси эса "Жирона"га қарши баҳснинг 81-дақиқасида захирадан майдонга тушган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!