Флик Жаҳон чемпионати қаҳрамонини "Бавария"га қайтармоқчи
Ҳозирда эркин агент мақомини олган Марио Гётцега харидор топилди. Бу ҳақида "Bild" нашри хабар тарқатмоқда.
Маълумот берилишича, германиялик футболчини клубга қайтариш фикри амалдаги бош мураббий Ханс-Дитер Флик томонидан илгари сурилган. Бироқ жамоадаги мутасаддилар, хусусан, бошқарув раиси Карл-Хайнц Румменигге ҳамда спорт директори Хасан Салихамиджич Гётцени Мюнхенга қайтаришга қарши чиқмоқда.
28 ёшли футболчи 2013-16 йиллар оралиғида мюнхенликлар шарафини ҳимоя қилган ва клуб сафида 73 ўйин ўтказиб, 22 та гол уришга муваффақ бўлган.
Фикрлар