Флик: "Натижа ўйин манзарасини акс эттирмади"
"Барселона" бош мураббийи Ханс-Дитер Флик Ла Лига доирасида "Реал Сосьедад"дан учралган мағлубият (1:2) ҳақида фикр билдирди.
Учрашувнинг 32-дақиқасида мезбонлар Микель Оярсабаль голи билан ҳисобни очди. 70-дақиқада "кўк-анорранглилар" Маркус Рэшфорд орқали ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлди, аммо орадан бир дақиқа ўтиб Гонсалу Гуэдеш ҳал қилувчи голни киритди.
"Мен жуда хафаман. Натижа майдонда бўлган воқеаларни акс эттирмади. Биз рақибдан анча устун ўйнадик. Бугун кўп жиҳатдан омадимиз келмади", — дея Фликнинг сўзларини келтиради "Barca Universal".
Шу тариқа, "Реал Сосьедад" "Барселона"нинг 11 ўйинлик ғалабали сериясига барҳам берди.



Фикрлар