
Флик: "Танаффусдан кейинги кўрсатган ўйинимиздан хурсандман"
Хабарингиз бор, Испания Ла Лигасининг 29-туридан ўрин олган учрашувда Ханс-Дитер Флик бошчилигидаги "Барселона" "Жирона" билан куч синашиб, 4:1 ҳисобида муваффақиятга эришди. Учрашув якунлангач жамоа бош мураббийи ўйин ва бир неча футболчилар ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
"Биз 3 очко олдик ва бу — энг муҳими. Менга энг ёққан жиҳат — танаффусдан кейин кўрсатган энергиямиз.
Бу жамоа учун Левандовски жуда муҳимдир. У гол уради ва мавсумда асосий роль ўйнамоқда. Мен шунингдек, Ферран Торрес ва унинг голидан ҳам жуда хурсандман.
Ўтказиб юборилган голдан сўнг шубҳа пайдо бўлиши нормал. "Жирона" тўпни ушлаб тура оладиган яхши жамоадир. Захирадан футболчиларни туширдик, чунки бизда жуда чарчаган ўйинчилар бор эди. Ҳозирги вазиятда бу табиийдир" - дея таъриф бериб ўтди германиялик мутахассис.
Маълумот ўрнида, "кўк-анорранглилар" навбатдаги учрашувини 5 мартдан 6 мартга ўтар кечаси Тошкент вақти билан 00:00 да "Бетис"га қарши ўтказади.
Фикрлар