Флик ва ўйинчилар “Барса”нинг асосий муаммосини топди

“Барселона” бош мураббий Ханс-Дитер Флик “Атлетико” ва “Жирона”га қарши ўтказилган учрашувлардаги мағлубиятдан кейин жамоа ўйинидаги пасайишлар сабабини топди.

Diario Sport  нашри маълумотига кўра, Ханс-Дитер Фликнинг муаммолар бўйича қарашлари ўз шогирдлариники билан бир хил чиқди. Улар жамоа қўллаётган усул – юқори чизиқли ҳимоя муваффақиятсизларга асосий сабаб эмас, деган хулосага келган.

“Барселона”нинг асосий муаммоси – прессингда етарли даражада концентрация ва интенсивлик етишмаслигида. Бу камчилик жамоанинг охирги икки ўйинида салбий натижа қайд этилишига олиб келди.

Прессингдаги муаммолар сабабли каталонияликларга хос бўлган ўйин тизими сўнгги вақтларда жуда заиф кўрина бошлади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!