
Флик ва Ямал ўртасидаги муносабатлар совуши "Барселона"даги вазиятга таъсир қилмоқда
"Барселона" бош мураббийи Ҳанс-Дитер Флик билан жамоа вингери Ламин Ямал ўртасидаги муносабатлар сўнгги пайтларда ёмонлашган. "Transfer News Live" нашри "El Larguero" дастурига таяниб хабар беришича, бундай совуқлик Ямалнинг охирги жароҳати билан боғлиқ можародан кейин пайдо бўлган.
Эслатиб ўтамиз, сентябрь ойида Флик Испания терма жамоаси Ямалнинг соғлиғига етарлича эътибор бермаганидан очиқча норозилик билдирганди. Маълумотларга кўра, терма жамоа шифокорлари унинг аҳволини кўпроқ ўйинчининг сўзларига таяниб баҳолаган, бу эса "Барселона"да норозиликка сабаб бўлган.
Терма жамоадан қайтганидан сўнг Ямал каталония клуби сафида тўртта учрашувни ўтказиб юборди, яқинда эса яна жароҳат олди. Манбаларга кўра, Флик билан муносабатлардаги совуқлик Ямалнинг сўнгги ўйинлардаги ўйинига салбий таъсир кўрсатган.
Фикрлар