
Флориан Вирцнинг "Бавария"га ўтиши ойдинлашмоқда
"Байер" ярим ҳимоячиси Флориан Вирц тез орада "Бавария"га ўтиши мумкин. Мюнхен гранди вакиллари келишув устида ишламоқда. Бироқ ҳали келишувга эришилмаган.
Журналист Флориан Плеттенбергнинг хабар беришича, Вирцнинг молиявий талаблари “Бавария” учун муаммо бўлмайди. Мюнхенликлар Вирцга йилига 20-25 миллион евро маош билан беш йиллик шартнома таклиф қилишга тайёр.
"Байер" 21 ёшли футболчини бонусларни ҳисобга олмаганда 120-130 миллион еврога сотишга рози бўлади, - дейилади манбада.
Бундан ташқари, "Манчестер Сити" ҳам Флориан учун курашда.
Фикрлар