Флойд Мейвезер жамоасидаги юртдошимиз декабрь ойида рингга кўтарилади
Ads

АҚШда Флойд Мейвезер промоутерлик компанияси билан ҳамкорлик қиладиган профессионал боксчимиз Санжар Раҳмонов навбатдаги жангини декабрь ойида ўтказиши мумкин. Бу борада амалий ишлар аллақачон бошланиб кетган. Боксчимизнинг таъкидлашича, жанг куни тез орада маълум бўлади. Сўнгра, рақибга ҳам ойдинлик киритилади. Унинг фикрига қараганда жанг декабрь ойининг бошларида ташкил этилади. Санжар сўнги жангини 20 сентябрь куни АҚШлик Андре Бирдга қарши ўтказиб, уни мағлуб этганди.

Эслатиб ўтамиз: Юртдошимиз профессионал боксда 15 тажанг ўтказиб, уларнинг 12 тасида ғалаба қозонган. Икки бора мағлубиятга учраб, бир маротаба дуранг қайд этганди.

Минбар

Барча блоглар