Флойд Мейвезер Махмуд Мурадовни энг зўр жангчи дея атади

  • 12 август, 2019, 12:20
  • 2
  • Бокс

Профессионал боксда мағлубият аламини тотиб кўрмаган АҚШлик боксчи Флойд Мейвезер ҳамюртимиз аралаш жанг санъати устаси Маҳмуд Мурадов шаънига илиқ фикр билдирган. У ўзининг Инстаграмдаги саҳифасига Маҳмуд Мурадовнинг суратини жойлаштириб, "Жаҳондаги энг яхши ММА жангчиси" деб изоҳ қолдирди.

Ўз ўрнида Махмуд Мурадов ҳам унга шундай илиқ фикрлар билан жавоб қайтарган:

“Aкагинам, сенинг жуда катта қўллаб қувватлашингдан миннатдорман, мен буни жуда қадрлайман. Сенсиз ҳозирги жойимда бўлмасдим. Сен зўр мотиваторсан. Сен оиламсан ва ҳамма даврнинг энг зўрисан”!

Эслатиб ўтамиз: Бир неча кун аввал Маҳмуд Мурадов Мэйвезер промоушени билан ҳамкорлик қилиши маълум қилинганди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
inesta
12/08/2019 13:32
Qanaqasiga bu boy bez pravilada bosa meyvezer baksyorku
ahmadbek2019
12/08/2019 15:29
Булар жанг қилмоқчи эмас. Махмуд Мурадов энди Мейвезернинг промоутерлик компанияси остида жанг ўтказади.