Флойд Мейвезер Мэнни Пакьяони ўлдириб қўйиши мумкин

Катта Флойд Мейвезер турли ОАВда тез-тез тилга олинаётган кичик Флойд Мейвезер ва Мэнни Пакьяо ўртасида ташкил этилиши мумкин бўлган реванш жанги ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

Бокс бўйича 12 карра жаҳон чемпионининг отаси ва мураббийи катта Флойд Мейвезер сўзларига кўра, Пакьяога қарши реванш жангида кичик Мейвезер катта устунлик билан зафар қучади.

Хоҳ ишонинг, хоҳ ишонманг ўғлим яна зафар қучади. Аммо бу сафарги ўтган галгисидан ёмонроқ бўлади. Мен Пакьяонинг Варгасга қарши жангини кўрдим. Деярли ўсиш йўқ. Сизга тўғрисини айтайми? Ўйлайманки, Флойд спарринг ўтказмасдан уни калтаклаган бўлар эди. Агар спарринг ўтказадиган бўлса, умуман “ўлдириб” қўя қолар эди, – дея катта Мейвезернинг сўзларини келтиради Boxing Scene нашри.