Фонт: Сетьен кетади, Хави проектимиз марказида бўлади
"Барселона" президентлигига номзодини қўйган Виктор Фонт келажакда Хавини жамоа бош мураббийлигига олиб келиши ҳақида таъкидлаб ўтди.
"Сетьен "Барселона" бош мураббийи, шундай экан у қўллаб-қувватлаш ва ҳурматга лойиқ. У мутахассис сифатида доимо менга манзур бўлган.
Хави? Аввало унинг ўзи Каталония жамоаси бош мураббийи бўлиши ҳақида қарор чиқаради. Бироқ мен "Барселона" бошқарувига келсам, у яқин йиллар ичида бизнинг проектимиз марказида бўлади", - дейди Фонт.
Фикрлар