"Форсаж" фильми қаҳрамонига UFC 244 турнирида қандай вазифа юкланди?

Голливуд актёри ва рестлер Дуэйн "Скала" Жонсон яқинда бўладиган UFC 244 турнири ҳақида фикр билдирди. Маълумки, жанг кечасининг асосий воқеаси, BMF камари учун Хорхе Масвидал ва Нейт Диаслар ўртасидаги тўқнашув бўлади. Мазкур қарма-қаршилик ғолибига айнан Дуэйн чемпионлик камарини топшириши кўзда тутилган.

"Менимча, BMF камари UFC брендига қўшимча нуфуз бағишлайди. Бу жуда ақлли ва қизиқарли қарор бўлди.

Ишончим комилки, жангчилар аренани ларзага келтиради. Мен у ерга боришни ортиқча кутолмайман ”-деди Жонсон.

UFC 244 турнири 2 ноябрь куни Нью-Йоркда бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!