Фозил Мусаевнинг жамоаси амалдаги чемпион олдида ожиз қолди

Бугун Япония Жей лигасида янги мавсумга старт берилди. Ҳамюртимиз Фозил Мусаев фаолият олиб борадиган “Жубило Ивата” клуби ўз майдонида амалдаги чемпион – “Кавасаки Фронтале” жамоасини қабул қилди.

Мазкур беллашувда тажрина ўз сўзини айтиб, меҳмонлар 3:0 ҳисобида ғалабага эришдилар. Ҳамюртимиз ўйинни асосий таркибда бошлади ва 70-дақиқада заҳирага олинди.

Япония Жей лигаси. 1-тур

“Жубило Ивата” – “Кавасаки Фронтале” 0:3.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!