Франция чемпионати. 7 гол киритилган учрашувда ПСЖ ғалаба қозонди
Франция чемпионати 2-туридан ўрин олган ПСЖ - "Монпелье" ўйини якунига етди. Мазкур беллашувда парижликлар йирик 5:2 ҳисобида рақибдан устун келди.
Қайд этиш лозим, парижликлар сафида Неймар дубль муаллифига айланди. Шунингдек, Мбаппе ҳамда Санчеш ҳам ўз номини таблога ёздириб қўйди. Яна бир голни Сако ўз дарвозасига йўллаб қўйди.
Марҳамат, қизиқарли ўйиндан видеошарҳни томоша қилишингиз мумкин
Фикрлар