Франция чемпионатида жорий мавсум якунига етди. Якуний турнир жадвали билан танишинг

Франция чемпионатида охирги 38-тур ўйинлари ниҳоясига етди.

Унга кўра, Парижнинг ПСЖ жамоаси Лига 1 2021/2022 йилги мавсум чемпионига айланди. Улар ўтказилган 38-баҳснинг 26 тасида ғалаба қозониб, атиги 4 беллашувда имкониятни бой берди. Шу тариқа, 86 очко жамғарган Маурисио Почеттино шогирдлари ғолибликни тантана қилди. 

2-ўрин "Марсель"га насиб этди. Клуб 71 очко тўплашга муваффақ бўлди ва тўғридан-тўғри чемпионлар лигасида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди. 

3-ўрин эгаси "Монако" жамоаси бўлди. "Монегасклар" ушбу мавсум 69 очко йиғишга эришди. 

франция

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!