Франция терма жамоаси аъзоси Туркия чемпионатига йўл олмоқда

  • 21 июль, 2022, 10:46
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Франциялик ҳимоячи Лео Дюбоа жамоасини ўзгартиради. Аниқроғи, 27 ёшли футболчи "Лион"дан Истанбулнинг "Галатасарой" клубига ўтмоқда.

Tecno

Турк клубининг расмий сайтида хабар берилишича, томонлар музокаралар олиб бормоқда ва келишув якунланишига яқин турибди.

Эслатиб ўтамиз, Дюбоанинг француз гранди билан амалдаги шартномаси 2024 йилнинг ёзигача имзоланган. Трансфермаркт портали экспертлари унинг қийматини 10 миллион еврога баҳоламоқда.

Ҳимоячи ўтган мавсум "Лион" таркибида жами 28 ўйинда майдонга тушиб, 3 та голли узатмани амалга оширган. Лео Франция терма жамоаси сафида 13 та ўйин ўтказган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!