Франция терма жамоаси мураббийи Марокашга қарши бўладиган ўйиндан олдин фикрлари билан ўртоқлашди
Франция терма жамоаси бош мураббийи Дидье Дешам журналистлар билан суҳбатда 2026 йилги жаҳон чемпионати чорак финалида Марокашга қарши бўладиган учрашув ҳақида фикр билдирди.
Дешамнинг таъкидлашича, жамоа ҳужумда анча самарали ўйнаши керак. Унинг сўзларига кўра, футболчилари ўйиннинг бу жуда муҳим жиҳатида янада ўсиш имкониятига эга.
«Марокашнинг ўйин услуби Парагвайникига ўхшамайди. Уларда яккама-як курашда кучли бўлган футболчилар жуда кўп. Улар бу ерга ғалаба учун келган. Биз бундай кучли рақибга қарши майдонга тушар эканмиз, бор имкониятимизни ишга солишга тайёр бўлишимиз шарт», — дея қўшимча қилди Дешам.
Эслатиб ўтамиз, Франция ва Марокаш ўртасидаги учрашув 8 июль куни Тошкент вақти билан соат 01:00 да старт оладию

Фикрлар