Франция терма жамоаси ўз рекордини янгилади
Франция терма жамоаси "Евро-2024" саралаши доирасида Эквадорга қарши ўйин ўтказиб, ўз дарвозасидан бирорта ҳам тўп ўтказиб юбормасдан яна бир бор ғалаба қозонишди (2:0).
Французлар кетма-кет бешинчи ўйинда ғалаба қозонишди. "Opta" статистик порталининг хабар беришича, бу "уч ранглилар" учун шахсий рекорд. Дешам шогирдлари 16 йил ичида биринчи марта кетма-кет бешта ўйинда дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди.
Франция терма жамоаси 15 очко билан саралаш гуруҳида ишончли тарзда пешқадамлик қилмоқда. Навбатдаги турда амалдаги жаҳон вице-чемпионлари Нидерландияга қарши ўйнайди.
Фикрлар