Франция юлдузи руҳий тушкунликка тушиб қолди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Франция терма жамоаси ярим ҳимоячиси Райан Шерки руҳий тушкунликка тушгани хабар қилинмоқда.

L’Equipe нашри ёзишича, футболчи кечалари ухлашда қийнала бошлаган. Манбаларга кўра, унинг руҳий ҳолати тўғридан-тўғри футбол билан боғлиқ эмас. Бироқ жаҳон чемпионатида майдонга кам тушаётгани, ўйин вақтидан қониқмаётгани вазиятни янада оғирлаштирмоқда. Франция терма жамоаси мураббийлар штаби футболчининг психологик аҳволидан хабардор.

Жаҳон чемпионатида Райан Шерки тўртта ўйинда майдонга тушган, аммо жами 55 дақиқа ўйнашга муваффақ бўлган, холос. Ярим ҳимоячи ҳалигача гол ёки голли пас билан ажралиб турмади, у барча учрашувларда фақат захирадан майдонга туширилган ва 65-дақиқадан олдин ўйинга қўшилмаган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!