Францияда иши юришмаган Дракслер яна Бундеслигага қайтиши мумкин

ПСЖ вингери Юлиан Дракслер фаолиятини "Боруссия" Дортмундда давом эттириши мумкин.

Calciomercato нашри тарқатган хабарга кўра немис клуби 24 ёшли немис футболчиси учун парижликларга 30 миллион евро таклиф қилишмоқчи.

Эслатиб ўтамиз, “Боруссия” ушбу трансферни яқин бир ҳафта ичида якунлаши лозим. Чунки келаси ҳафтанинг ҳудди шу кунида Германияда ёзги трансферлар деразаси расман ёпилади.

Таъкидлаш керакки, Дракслерга шунингдек Испаниянинг “Севилья” клуби ҳам жиддий қизиқиш билдирмоқда.