Франциянинг Мундиалдаги асосий таркиби қандай кўриниш ҳосил қилади?

Бундан йигирма йил олдин Франция спорт жамоатчилигини ўзига қаратган эди. Улар 1998-йили ўзи мезбонлик қилган нуфузли турнирда биринчи бор бош совринни қўлга киритган эди. Улар бу сафар мутахассислар томонидан 2006-йилдан бери биринчи марта мусобақанинг юқори ўринларига асосий даъвогар сифатида тилга олинмоқда.

Дидье Дишамнинг елкасига Эме Жакенинг натижасини такрорлаш вазифаси юклатилган. Ҳеч шубҳасиз “кўклар”да айни вақтда сифат бор. Шу сабабли ҳам уларнинг муваффақиятга эришишларига кўпчилик ишонмоқда. Аммо Жаҳон Чемпионатида таркибнинг кучлилиги етмайди. Дешамдан тактик мослашиш ҳам талаб этилади. Қуйида Франция терма жамоаси қўллаши мумкин бўлган уч вариант ҳақида сўз юритамиз.

4-2-3-1

Бу ўйин тизимини Дешам миллий терма жамоага келганидан бери энг кўп қўлламоқда. Бунда Нголо Канте ва Поль Погба таянч ярим ҳимоясини ташкил қилади. Антуан Гризманн эса Оливье Жирунинг ортида ўйнаса, қанотларда Килиан Мбаппе собиқ жамоадоши Тома Лемар билан ҳаракат қилади.

Ҳимоя чизиғида Лоран Косьелнинг йўқлигини Рафаель Варан ва Самюель Умтитилар билдирмасликка ҳаракат қилади.

3-4-2-1

Тўп назоратини қўлга олишга интилган Франция 2012-йилги “Евро”ни қандай барбод қилгани ҳамон эсимизда. Аммо уч кишилик ҳимоя услуби яна қайта модага айланиб бораётган бир пайтда Дешам шогирдлари буни қайта синаб кўришлари мумкин. 1998-йилги Жаҳон Чемпионлари сардори шогирдларини бу ўйин схемасида ўйнатиши мумкин. Бунда ҳимоя марказини “Штутгарт”да анча омадли ўйнаган Бенжамин Павар Варан ва Умтитидан ҳам яхшироқ натижа кўрсата олади. Ярим ҳимояда эса Стивен Нзонзи мувозанатни ушлаб туришда жуда қўл келади.

Олдинда Антуан Гризманн Европа Лигасида шов-шув кўтарган Фекир ва Товэнлар билан ҳаракат қилади.

Мбаппе ва Дембелелар эса захирадан майдонга тушиб ўйинни кучайтириши мумкин. Аммо бу ўйин схемаси энг номақбул вариант сифатида кўрилиши мумкин.

4-4-2

Жамоа бир қанча моҳир ҳужумчиларга тўлалиги сабаб Дешам 4-4-2 ўйин схемасини қўллаши аниқроқдек. Факт шуки, Франция сўнгги беш ўйинда шу тактикани қўллаб кўрди.

Бу вариантда ёш ва тезкор футболчилар – Мбаппе ва Дембеле Гризманн ва Жируни қанотлардан туриб қўллаб-қувватлайди.

Икки ёш жавоҳирлар вингер сифатида кўпроқ фойда келтирмоқда. Улар жамоадошларига яратувчанлик билан бирга ўзлари ҳам рақиб дарвозаси олдида хавф туғдирмоқда.

Корентин Толиссо ва Блез Матюидиларга асосий таркибдан жой топилмаслиги ачинарли.

4-2-2-2

Францияда иқтидорларни танлашда адашиш бўйича бой футбол анъаналарига эга. Дешам фақатгина 23 кишилик якуний таркибни эълон қилиб бўлди. Унда Премьер Лигада жавлон ураётган Александр Ляказетт ва Антони Марсьялларга афсуски жой топилмади. Ушбу ўйин тактикасини французлар ўтган асрнинг 80-йилларида қўллаган. Қоғозда бўлса ҳам бундай тактика билан французлар ҳар қандай рақибга жиддий рақиб бўла олади.