Француз учун "Барселона" охиригача курашади

Бенжамен Павар қишда "Барселона" таркибига келиб қўшилмайди. 

Каталонияликларга "Бавария" ҳимоячисининг ўйини ёқади. Бироқ улар француз билан ёзда шартнома имзолашга ҳаракат қилиб кўради. 

26 ёшли жаҳон чемпионининг ўзи ҳам "кўк-анорранглилар" сафига ўтиш ниятида. 

Павар жорий мавсум Бундеслига доирасида 15 учрашувда майдонга тушиб, 1 та гол ҳамда 5 та ассист муаллифига айланган. 


Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!