Френки де Йонг “Манчестер Юнайтед”га ўтмаслигининг бир қанча сабабларини келтирди
Нидерландиялик ярим ҳимоячи Френки де Йонг Каталониянинг “Барселона” клубини “Манчестер Юнайтед”га алмаштиришдан бош тортди, деб хабар беради “Sport.es” нашри.
Манбанинг таъкидлашича, ярим ҳимоячи фаолиятини инглиз жамоасида давом эттиришни истамаяпти. Голландиялик футболчи "Олд Траффорд"га ўтмаслиги учун бир қанча сабабларни келтирган.
Булар — “қизил иблислар”нинг Европа чемпионлар лигаси йўлланмасига эга чиқа олмагани, Англиянинг об-ҳавоси, футболчининг турмуш ўртоғига Каталониянинг ёқиши ва “Манчестер Юнайтед”нинг анча йиллардан буён ечилмай келаётган муаммолари.
Френки 2019 йилдан бери “кўк-анорранглилар” шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Ярим ҳимоячининг каталонияликлар билан шартномаси 2026 йилнинг ёзига қадар амал қилади.
Де Йонг ўтган мавсумда “Барселона”нинг барча мусобақалар доирасидагии 32 та ўйинида майдонга тушиб, ўз ҳисобига 3 та гол ва 3 та голли узатмани ёздириб қўйган.
Фикрлар