Фрэнсис Нганну ва Жон Жонс жанги амалга ошиши мумкин
Оғир вазн тоифасида собиқ UFC чемпиони Фрэнсис Нганну (17-3) амалдаги чемпион Жон Жонс 27-1 билан жанг қилиш учун промоушенга қайтиши мумкинлигини инкор этмади. Фрэнсиснинг айтишича, бу унинг Тайсон Фьюри (33-0-1, 24 КО) билан бокс жангидан кейин содир бўлиши мумкин.
“Ҳа, бу мумкин, лекин улар PFL билан келишиб олишлари керак. PFL бунга тайёр. Улар менга буни қилишга рухсат беришади ”, - деди Нганну.
Эслатиб ўтамиз, Нганну ва Фьюри ўртасидаги бокс жанги 28 октябрь куни Саудия Aрабистонида бўлиб ўтади. Шунингдек, Нганну UFCни тарк этганидан сўнг, PFL промоушени билан келишувга эришганди.
Фикрлар