Фримпонг: "Жамоам билан кўпроқ соврин ютмоқчиман"

CHERY AUTO

"Ливерпуль"нинг янги футболчиси Жереми Фримпонг клубдаги мақсадлари ҳақида гапирди:

Tecno

"Қаерда бўлманг, ҳар доим совринлар ютганман. Лига ҳам, Кубок ҳам. Ҳар доим шундай бўлган. Буни давом эттирмоқчиман ва “Ливерпуль” билан ҳам соврин ютмоқчиман. Менинг мақсадим – мерсисайдликлар билан имконим борича кўпроқ совринларга эга чиқиш" — деди нидерландиялик футболчи клуб матбуот хизматига.

Эслатиб ўтамиз, Фримпонг "Байер"дан "Ливерпуль"га ўтди ва 2030 йилнинг ўртасигача мўлжалланган узоқ муддатли шартнома имзолади. У ўтган Бундеслига мавсумида 33 та ўйинда иштирок этиб, 5 та гол ва 5 та ассист қайд этди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!