"Fujayra Open-2026". Миллий терма жамоамиз илк кундаёқ 5 та медал қўлга киритди

Кеча Бирлашган Араб Амирликларининг Фужайра шаҳрида таэквондо WТ бўйича 13-"Fujayra Open-2026" халқаро мусобақасининг катталар ўртасидаги беллашувлари старт олди.

Илк кунги баҳсларда Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари 2 та кумуш ва 3 та бронза медалларига эга чиқишди.

Кумуш:
София Хан (53 кг);
Мадина Мирабзалова (57 кг);

Бронза:
Лайло Зайниддинова (53 кг);
Севинч Ҳайитова (62 кг);
Ирода Миртожиева (+73 кг);

Бу ҳақда Ўзбекистон таэквондо WТ ассоциацияси хабар бермоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!