Футбол бошланса, Элдор Шомуродов аввалги формасини тиклаб олиши учун қанча вақт кетади?

"Ростов"даги ҳамюртимиз Элдор Шомуродов коронавирус туфайли тўхтатиб қўйилган чемпионат давом эттирилса, қанча муддатда ўз формасини тиклаб олишини айтди.

-Аввалги формангизни тиклаб олишингиз учун қанча вақт кетади?

-Тахминан бир ой.

-Бу мавсум ўз олдингизга қандай режалар қўйгансиз?

-“Ростов” мусобақа жадвалида юқори ўринларни эгаллаши учун қўлимдан келган барча ишни қиламан. Шахсан ўзим эса Россия премьер-лигаси тўпурари бўлмоқчиман. Бунга менда имкониятлар сақланиб қолган, деб ўйлайман.

-Дзюбани тўпурарлар пойгасида ортда қолдириш мумкинми?

-Албатта.

Манба:Sportbox

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Нодирбек жовлиев
13/04/2020 10:03
Малладес шома