Футбол. Олимпия термамиз 27 август куни Жанубий Кореяга қарши ўйнайди

Жамоамизга қарши чорак финалда тўп сурувчи терма жамоа номи маълум бўлди. 1/8 финал баҳсида Эрон терма жамоасини 2-0 ҳисобида енгган Жанубий Корея терма жамоаси чорак финалда Ўзбекистонга қарши майдонга тушади. Ушбу баҳс 27 август куни Тошкент вақти билан 14:00 да бўлиб ўтади.

Осиё ўйинлари, 1/4 финал
27 август, 14:00. 
Ўзбекистон ОТЖ - Жанубий Корея ОТЖ

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!