"Футбол унга муҳтож — биз ҳам". Винисиус — Неймар ҳақида
Мадриднинг "Реал" клуби ва Бразилия терма жамоаси ҳужумчиси Винисиус Жуниор миллий жамоа ва "Сантос" форварди Неймар атрофидаги вазиятга муносабат билдирди. Аввалроқ Бразилия терма жамоаси бош мураббийи Карло Анчелотти жароҳат олган Неймар келаси ҳафта сафга қайтиши кутилётганини маълум қилган эди.
"Умид қиламанки, у имкони борича тезроқ майдонга қайтиб, бошқалар каби жамоага ўз ҳиссасини қўшади. Мен унинг ҳаракатларини томоша қилиб ўсганман, услубини ўрганганман. Футболчи сифатида ёшлигимда у мен учун энг муҳим шахслардан бири бўлган. Футбол унинг ўйинига муҳтож — биз ҳам шундаймиз. У тезроқ тузалишини истайман. Менимча, ҳозирча ҳаммаси режага мувофиқ кетяпти", — дея Винисиус сўзларини La Gazzetta dello Sport келтиради.
Якшанба, 14 июнь куни Бразилия терма жамоаси 2026 йилги жаҳон чемпионатидаги илк учрашувини Марокашга қарши ўтказади.
Бразилия терма жамоасининг ЖЧ-2026 гуруҳ босқичидаги рақиблари Марокаш, Гаити ва Шотландия бўлади. 2026 йилги жаҳон чемпионати 11 июндан 19 июлга қадар АҚШ, Канада ва Мексика ҳудудларида ўтказилади.

Фикрлар