
Футболчи беш ойга футболдан четлатилди
“Ноттингем Форест” жамоаси ҳимоячиси Ҳарри Тоффоло спорт ўйинларига пул тикиб, қиморда қатнашгани учун беш ой муддатга футболдан четлатилди.
Бу ҳақда Англия футбол уюшмаси расмий маълумот тарқатди.
Манбага кўра, Тоффолонинг ўзи 2014-2017 йилларда пул тикилган 375 та ҳолат бўйича ўз айбини тан олган.
28 ёшли футболчи аслида “Норвич” жамоаси тарбияланувчиси ҳисобланади. Профессионал фаолияти давомида Англиянинг турли лигаларида бир неча жамоа шарафини ҳимоя қилган.
“Ноттингем Форест” бир йил муқаддам Тоффолони “Хаддерсфилд”дан 2,4 миллион еврога трансфер қилганди.
Фикрлар