Футболчи дебют баҳсининг учинчи дақиқасидаёқ майдондан четлатилди

Февраль ойида Хитойнинг "Шаньдун Ленун" клубига кўчиб ўтган Тамаш Кадар дебют учрашувида ҳакам томонидан қизил карточка билан жазоланди.

Қадар Хитой Суперлигаси иккинчи тури доирасида "Цзянсу Сунин" билан баҳснинг 67-дақиқасида захирадан майдонга тушиб, 70-дақиқада ўта қўпол ўйини учун майдондан четлатилди. Ушбу учрашув 0:0 ҳисобидаги дуранг билан якунланди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!