Футболчи катта маош талаб қиляпти

“Челси”нинг асосий ҳимоячиси Антонио Рюдигер янги шартнома бўйича ҳозиргача бўлган таклифларнинг барчасини рад этди. Германиялик футболчи Лондон клубида қолиш учун ўзининг якуний талабларини илгари сурмоқда.

The Athletic нашрининг ёзишича, 28 ёшли футболчи ҳафтасига 225 минг фунт маош берилишини сўраяпти. Айни пайтда клуб унга ҳар ҳафта учун 100 минг фунт тўлаяпти.

Клуб раҳбарияти ўйинчининг жамоа учун аҳамиятини юқори баҳолаб, унга янги келишув имзоланса, етти кунлик меҳнатини 200 минг фунт билан тўлашини таклиф қилган.

Гарчи Европанинг бир неча клуби Антонио Рюдигерга оғиз солаётган бўлса-да, уларнинг аксарияти футболчи талаб қилаётган маошни тўлай олмайди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!