Футболчилар бош мураббийдан норози!

Gazzetta dello Sport нашри “Ювентус” футболчиларига бош мураббий Массимилиано Аллегрининг иш услуби ёқмаётгани ва улар тажрибали мутахассисга қарши бош кўтармоқчи экани ҳақида хабар тарқатди.

Манбанинг аниқлашича, футболчилар машғулотлардан кейин уйга бориб, оила даврасида ҳордиқ чиқаришга кўниккан. Массимилиано Аллегри эса уларни машғулотлар базасида тунашга мажбур қиляпти. Ўйинчилар асосан мана шу талабдан норози бўлмоқда.

“Ювентус” икки мавсумдан бери чемпионлик учун охиригача кураша олмаяпти. Ўтган мавсум скудеттони  “Интер”га топширган туринликлар жорий мавсумда тўртинчи ўринда бормоқда ва катта эҳтимол билан пешқадам “Милан”ни қувиб ўтолмайди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!