Футболчилар нохуш хабар эшитди

  • 30 ноября, 2021, 20:03
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 1
  • Футбол
CHERY AUTO

А Серияда етакчилик қилаётган “Наполи” президенти Аурелио де Лаурентис мавсумни юқори даражада ўтказаётган футболчиларни рағбатлантириш ўрнига уларнинг маошини тенг ярмига кесишга қарор қилди.

Tecno

Хусусан, жамоанинг етакчи ҳужумчиларидан Дрис Мертенснинг агентлари бу ҳақда маълум қилди. Уларнинг айтишича, клуб хўжайини Дрис Мартенснинг маошини эллик фоизга камайтирмоқчи. Айни пайтда бельгиялик ҳужумчи йилига 5 миллион евро олмоқда.

Аурелио де Лаурентис энди тажрибали тўпурарга 2,5 миллион тўлашини айтмоқда.

Мертенс жорий мавсумда 11 та учрашувда қатнашиб, рақиблар дарвозасига тўрт марта йўл топа олди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию
Baxil Alihuja
30/11/2021 20:45
Жуда тугри! Ундан хам купрок кесиш керак эди! Кандайдир тирраки спартакка 2та уйинда хам шармандали ютказган клубга нима килиш керак? уйиндан олдин роса чиранишаётганди?