Футболдан ҳали кетмас эканман! 40 ёшли Модрич янги шартнома имзолаяпти
«Милан» ярим ҳимоячиси Лука Модрич клуб билан шартномасини 2026/2027 йилги мавсум охиригача узайтириш арафасида турибди. 40 ёшли футболчининг «россонери» билан амалдаги меҳнат келишуви жорий ёзда ўз ниҳоясига етган эди.
Бу ҳақда La Gazzetta dello Sport нашри журналисти Лука Бианчин ижтимоий тармоқдаги саҳифасида хабар берди.
Манбага кўра, «Милан» раҳбарияти Модрич билан ҳамкорликни давом эттиришдан жуда манфаатдор. Хорватия терма жамоаси собиқ етакчиси яқин кунлар ичида ўз қарорини эълон қилиши кутилмоқда.
Аввалроқ оммавий ахборот воситаларида 40 ёшли футболчи 2026 йилги жаҳон чемпионатидан сўнг профессионал фаолиятини якунлаши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Модрич «Милан» сафига 2025 йил ёзида қўшилган. Шу вақт мобайнида у барча мусобақалар доирасида 37 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 3 та голли узатма муаллифига айланди. Transfermarkt портали маълумотларига кўра, тажрибали ярим ҳимоячининг бозор қиймати 3,5 миллион еврони ташкил этади.

Фикрлар