Футболдан ҳайдалган ҳужумчи роса талаш бўляпти

Ўтган мавсумда “Брентфорд” футболчиси Айвен Тоуни қиморга пул тиккани учун саккиз ойга футболдан четлатилган эди.

27 ёшли футболчининг дисквалификацияси келси йил январда тугайди. Ҳозирдан бир неча клуб уни ўз сафига қўшиб олишга ҳаракат қилмоқда.

“Брентфорд” бош мураббийи Томас Франк ҳам Тоуни футболга қайтганидан кейин бошқа жамоага ўтиб кетиш эҳтимоли катта эканини таъкидлади.

Айвен Тоуни яқинда машғулотларга қайтди. У спорт формасини тиклаб олиш ва ушлаб туришга уриняпти.

Тоуни ўтган мавсумда 20 та гол урганини инобатга олган “Арсенал”, “Челси”, “Тоттенхэм” сингари клублар уни трансфер қилмоқчи.

Тоунининг “Брентфорд” билан шартномаси 2025 йилнинг 30 июнигача тузилган. Клуб харидорлардан ўйинчи учун камида 60 миллион фунт талаб қилиши айтилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!