Футзал, ОЧ-2018. Ўзбекистонга чорак финалда қайси жамоа рақиблик қилади?

Айни кунларда Хитой Тайпейи мамлакатида футзал бўйича Осиё чемпионати ўйинлари давом этмоқда. Бугун мазкур турнирнинг 3-тур ўйинлари старт олди.

Хабарингиз бор, Ўзбекистон терма жамоаси сўннги турда Японияга имкониятни бой бериб, гуруҳда иккинчи ўринни эгаллади.

Энди вакилларимиз чорак финалда А гуруҳида ғолиб чиққан Вьетнам терма жамоасига қарши баҳс олиб боришади. Вьетнам терма жамоаси илк турда Малайзияга имкониятни (1:2) бой берган бўлсада, сўнгги икки турда Баҳрайн ҳамда мезбон – Хитой Тайпейини мағлуб  этган ҳолда А гуруҳида 1-ўринни эгаллади.

Маълумот учун, Вьетнам – Ўзбекистон ўйини 8  феврал куни Тошкент вақти билан соат 16.00 да старт олади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!