Футзал. Баҳодир Аҳмедов: Ўзбекистон терма жамоаси Осиё чемпионатида юқори ўринларни қўлга киришга ҳаракат қилади

Биласиз, эртадан Қувайтда футзал бўйича Осиё чемпионати старт олади. “B” гуруҳидан жой олган Ўзбекистон терма жамоаси Туркманистон, Тожикистон ва Баҳрайнга қарши баҳс олиб боради. Вакилларимиз гуруҳдаги илк учрашувини эртага Туркманистонга қарши баҳс билан бошлайди. Терма жамоамиз бош мураббий Баҳодир Аҳмедов ўйин олди матбуот анжуманида қатнашди.

“Ассалом-у алайкум. Ўйлайманки, эртадан бошланадиган мусобақа жуда яхши ўтади. Боиси, пандемия туфайли Осиё чемпионатининг биттаси қолдирилган эди. Қувайтдаги мусобақага 16 та Осиёнинг кучли терма жамоаси йиғилган. Ушбу жамоаларнинг барчаси ўзининг энг яхши ўйинларини намойиш этади ва медаллар учун кураш олиб боришга ҳаракат қилади. Шу жумладан, Ўзбекистон терма жамоаси ҳам яхши ўйинлар намойиш қилиб, кучлилар сафидан жой олишни ўз олдига мақсад қилиб қўйган. Ўзбекистон Осиёнинг кучли тўртта жамоаларидан биттаси дея эътироф этилиши ҳеч нарсани ўзгартирмайди. Сабаби, бу Осиё чемпионати ва мазкур мусобақада кучсиз терма жамоа қатнашмайди. Шунинг учун ҳар бир баҳсга алоҳида тайёргарлик кўришимиз зарур”, - дейди Баҳодир Аҳмедов ўйин олди матубот анжуманида.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон – Туркманистон учрашуви эртага 13:00да бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!