Футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси “Чкалов Кубоги” мусобақасидаги иштирокини бошлади

Кечадан Нижний Новгородда 3-марта ташкил этилаётган “Чкалов Кубоги” мусобақаси старт олди. Унда Баҳодир Аҳмедов бошчилигидаги футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳам иштирок этмоқда.

Мусобақада бош соврин учун шунингдек,  Россия U-19 терма жамоаси,  “Спартак” (Москва) ҳамда “Оргхим” (Нижний Новгород) футзал клублари баҳс олиб боришади. Ҳар бир жамоа мусобақа давомида 3 тадан ўйин ўтказади.  

Терма жамоамиз илк ўйинни "Оргхим" клубига қарши ўтказди ва 1:3 ҳисобида имкониятни бой берди.

“Чкалов Кубоги” мусобақаси

29 август – пайшанба

"Оргхим" – Ўзбекистон 3:1

Голлар: Сергей Денисов,  Александр Сурик - Рустам Умаров (автогол), Ҳусниддин Нишонов.

Ўзбекистон: Рустам Умаров, Ихтиёр Ропиев, Дилмурод Шавкатов,  Машраб Адилов, Илҳом Ҳамроев.

Захирадан тушганлар: Равшан Элибоев, Даврон Чориев, Ҳусниддин Нишонов, Дилшод Раҳматов, Акбар Усмонов, Абдулла Солихов.

Огоҳлантириш: Равшан Элибоев (34).

Футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси бугун “Чкалов Кубоги” мусобақасидаги иккинчи ўйинини ўтказади.

30 август – жума (18:00)

Россия U-19 – Ўзбекистон м.т.ж

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!