Футзал: “Нафис” “Когон”га имкониятни бой берди

Айни дамда “Ўзбекистон” спорт мажмуасида футзал бўйича мамлакат чемпионатининг 2-тур баҳслари давом этмоқда. Олтинчи куннинг илк ўйинида “Когон” жамоаси “Нафис” устидан икки марта ҳисобда ортда бораётганига қарамасдан иродали ғалабага эришди, дея хабар беради ЎФУ матбуот хизмати.

Олий Лига
2-тур, 6-кун
15.12.2016

“Нафис” – “Когон” – 3:7

Голлар: С.Нарзуллаев (авт.) 5, И.Маматқулов 23, 32 - С.Нарзуллаев 4, 30, 35, 38, Д.Хайдарқулов (авт.) 33, У.Рамазонов 39, Ж.Аҳмедов 40.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!