Футзал. ОЧ-2018. Ўзбекистон ярим финалда!
Ads

Хабарингиз бор айни кунларда Хитой Тайпейи мамлакатида Футзал бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтмоқда. Бугун мазкур турнирнинг чорак финал ўйинлари бўлиб ўтмоқда.

Ҳозиргина Вьетнам ҳамда Ўзбекистон терма жамоалари ўртасидаги баҳс ўз ниҳоясига етди. Ушбу ўйинда Баҳодир Аҳмедов шогирдлари 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди ва ярим финал йўлланмасига эга чиқди.

Энди вакилларимиз, ярим финалда Эрон терма жамоасига қарши баҳс олиб боради.

Футзал, ОЧ. Чорак финал

Ўзбекистон - Вьетнам 3:1 #Тугади

Гол: Машраб Одилов (9), Даврон Чориев (29), Илҳомжон Хамроев (39) - Луан (29)

Ўзбекистон терма жамоаси асосий таркиби: 1. Рустам Умаров ("Ардус"), 7. Дилшод Раҳматов ("Далиан Пуан", Хитой), 8. Фарҳод Абдумавлонов ("Олмалиқ"), 11. Артур Юнусов ("Локомотив"), 14. Константин Свиридов ("Олмалиқ")

Захирадагилар: 12. Акмал Ҳазратқулов, 6.Илҳом Ҳамроев, 10.Даврон Чориев, 9.Даврон Абдураҳмонов, 4.Ихтиёр Ропиев, 13.Ҳусниддин Нишонов, 5.Дилмурод Шавкатов, 3.Машраб Одилов, 2.Анасхон Раҳматов

Огоҳлантириш: Дилшод Раҳматов (2)