Футзал Осиё кубоги. "C" гуруҳида 2-тур баҳслари якунланди
Индонезияда давом этаётган Осиё кубоги гуруҳ босқичининг 2-тур ўйинлари якунланди. "C" гуруҳининг биринчи беллашувида Ўзбекистон терма жамоаси Австралия устидан 4:2 ҳисобида ғалаба қозонди. Иккинчи беллашувда эса Япония Тожикистон миллий терма жамоасини 3:0 ҳисобида мағлуб этиб, кейинги босқич масаласини ҳал қилди.
Шу тариқа, 2-турдан сўнг Япония биринчи, Ўзбекистон эса иккинчи поғонадан жой олди.
Фикрлар