Фёдор Емельяненко фаолиятини тугатиш ҳақида эмас, чемпионликни ўйламоқда

  • 12 ноябрь, 2020, 16:56
  • 0
  • MMA

“Pride”нинг собиқ чемпиони Фёдор Емельяненко матбуот анжуманида “Bellator” чемпионлик камари учун жанг қилишни кутаётганлигини айтди.

 44 ёшли Емельяненконинг “Bellator” билан амалдаги шартномаси яна иккита жангни ўз ичига олади.

 “Яна жанг қилишим мумкинми? Кўрамиз, албатта. Ҳозир қийин пайт. Ҳаммаси менинг соғлиғимга боғлиқ бўлади. Насиб қилса, чемпионлик унвони учун курашмоқчиман “, - деди Емельяненко.

Маълумот учун, Фёдор Емельяненко сўнги жангини  “Bellator 237" турнирида Куинтон Жексонга қарши ўтказиб, уни биринчи раунддаёқ техник нокаут билан мағлуб этганди. 
 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!