Асосий мазмунга ўтиш

Фёдор Емельяненконинг укаси бир ярим йилга қамалди

Ahmadbek Eshmatov
Изоҳлар: 0

Иван Емельяненко қасддан оғир шикаст етказишда айбланди.

Россиялик машҳур ММА жангчилари Фёдор ва Александр Емельяненколарнинг укаси Иван Емельяненко Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 111-моддаси 1-қисми (“Қасддан баданга оғир шикаст етказиш”) бўйича айбдор деб топилди. Бу ҳақда спортчининг адвокати Сергей Карпеев маълум қилди.

“Старый Оскол шаҳар суди Иванни бир йил-у олти ойга озодликдан маҳрум қилди. Биз ҳукм устидан шикоят қиламиз" - дея адвокатнинг сўзларини келтирди "Матч ТВ".

Эслатиб ўтамиз, 2024 йилнинг ёзида Старый Осколда Иван нотаниш аёлни ҳимоя қиламан деб, бир эркакни юзига қаттиқ шикаст етказган.

Улашиш
SPORTS.uz'ни Youtube'да томоша қилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ