Гадоевнинг голи жамоасини мағлубиятдан сақлаб қола олмади
Ads

Бугун Жанубий Кореяда нуфузи жиҳатидан иккинчи ўринда турадиган – К Лига-2 да 13-тур ўйинлари бўлиб ўтди.

Ҳамюртимиз Шохрух Гадоев фаолият олиб борадиган “Теджон Ситизен” клуби сафарда “Сеонгнам” жамоаси билан куч синашди.

Голларга бой тарзда кечган беллашувда мезбонлар 4:2 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритишди. Эътиборлиси, “Тэджон”нинг дастлабки голига айнан ҳамюртимиз муаллифлик қилди. Бу  унинг мавсумдаги бешинчи голи бўлди.

Бугунги натижадан сўнг “Тэджон Ситизен”нинг очколари сони 16 талигича қолди ва жамоа 6-ўринга тушиб кетди.

К Лига-2. 13-тур

“Сеонгнам” – “Тэджон Ситизен” 4:2

Голлар: Ён Же Ун (6), Мун Санг Юн (47), Муралья (60), Юн Сун Мин (67) – Шохрух Гадоев (22), Кицу (87).