Гаэль Клиши ўзига янги жамоа топди

"Серветт" клуби Гаэль Клишини ўз таркибига қўшиб олганлигини расман эълон қилди.

35 ёшли футболчи Швейцария клуби билан 1,5 йиллик битим имзолади ва у 3-рақам остида тўп тепадиган бўлди.

Франциялик ҳимоячининг трансферини амалга оширишда "Серветт" спорт директори ва "Арсенал"нинг собиқ футболчиси Филипп Сендерос бош ролни ўйнади.

Клиши фаолияти давомида "Арсенал", "Манчестер Сити", "Кан" ва "Истанбул" клубларида ўйнаган. Бундан ташқари, Франция терма жамоаси сафида 20 та баҳс ўтказиб улгурган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!