Ғалабадан кейин Маскерано нималар деди?

Жаҳон чемпионатининг биринчи туридан ўрин олган Аргентина - Ўзбекистон учрашуви мезбонларнинг ғалабаси билан тугади. Ўйиндан кейин аргентиналиклар бош мураббийи Маскерано баҳсга қуйидагича изоҳ берди:

"Ўзбекистон қийин рақиб эканлигини билардик. Очилиш ўйинидаги хавотирни ҳам сезганмиз. Биринчи ўйин ҳар доим асабий бўлади. Мен бу ҳақда йигитлар билан гаплашдим. Баъзан ўйинни назорат қилдик, лекин тўғрилашимиз керак бўлган нарсалар кўп. Бу Жаҳон чемпионати. Сиз ўйиндан ўйинга яхшиланиб боришингиз керак. Шунда жамоа кундан кунга ўсиб боради", - деди 38 ёшли мутахассис. 

Ушбу ғалабадан кейин Аргентина гуруҳда пешқадамга айланиб олди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!