«Галатасарай» «Ал-Наср» билан Дуран борасида келишувга эришди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

«Галатасарай» саудиялик «Ал‑Наср» клуби ҳужумчиси Жон Дуранни бир мавсумлик ижара асосида ўз сафига қўшиб олмоқда. Туркия клубида 22 ёшли колумбиялик футболчининг йиллик маоши 4 миллион еврони ташкил этади, қолган қисмини эса саудияликлар тўлаб беради.

 Fanatik нашри хабарига кўра, ҳужумчи шартнома расман имзоланишини кутаяпти ва сўнгги расмий жараёнлар якунлангач, Истанбулга йўл олади.

Ўтган мавсумда ҳам Дуран бутун йилни ижарада ўтказган эди: биринчи ярим мавсумни «Фенербахче» таркибида, иккинчи ярим мавсумни эса Санкт‑Петербургнинг «Зенит» жамоасида ўтказди. 

«Фенербахче» сафида у 10 ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 2 та голли узатма берди. «Зенит» таркибида эса 6 ўйинда иштирок этиб, 1 та гол муаллифига айланди. «Ал‑Наср» билан ҳужумчининг амалдаги шартномаси 2030 йил ёзига қадар мўлжалланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!