"Галатасарай" Ван Дейк учун таклиф тайёрламоқда

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Туркиянинг "Галатасарай" клуби "Ливерпуль" сардори Виржил ван Дейкни ўз сафига қўшиб олиш умидидан воз кечмаяпти.

Журналист Себастьен Видальнинг маълум қилишича, Истанбул клуби тажрибали ҳимоячи учун яқин ҳафталар ичида расмий таклиф билан чиқишни режалаштирмоқда.

Нидерландиялик футболчининг "Ливерпуль" билан амалдаги шартномаси яна бир йил давом этади. Шунга қарамай, "Галатасарай" уни шу ёзнинг ўзидаёқ жамоага олиб келишни истамоқда.

Бироқ мерсисайдликлар раҳбарияти ҳимоя чизиғи етакчиси билан хайрлашиш эҳтимолини деярли истисно қилмоқда.

Ван Дейк ўтган мавсум "Ливерпуль" сафида 55 та учрашувда иштирок этиб, 8 та гол урди ва 3 та голли узатма амалга оширди.

Маълумот учун, тажрибали ҳимоячи июль ойида 35 ёшни қарши олади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!