"Галатасарой" "Монако" футболчисини 3-марта ижарага олди

"Галатасарой" ўзининг расмий сайтида "Монако" вингери Генри Оньекуруни таркибга қўшиб олганини эълон қилди.

Унга кўра, турк клуби 23 ёшли нигериялик футболчини 650 минг евро эвазига мавсум охиригача ижарага олган. Эътиборлиси, истанбулликлар Генрини нақд 3-марта ижарага олмоқда.

Оньекуру жорий мавсум Франция чемпионатида бор йўғи 4 та ўйинда майдонга тушди холос.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!